uzbek translation of "CSS button"
original document: http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/Menu.html
translation: Elmurod Ruzimatov

Қуйидаги саҳифалар W3C CSS бош саҳифасидан таржима қилинган таркибларга эгалигини унутманг. Ушбу асл таркиб муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. Илтимос, ҳар бир саҳифанинг бош қисмидаги эслатмаларни ўқинг. Ушбу жойда топилган таржималарга таржимонни ўзи муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолади. Liveticker. .Таржимон таржиманинг хатосизлигига кафолат бера олмайди, чунки ҳужжатларнинг энг янги версиялари W3C ташкилотидан бўлган инглиз тилидаги ҳужжатлар ҳисобланади. Таржимоннинг шарҳлари махсус йўл билан белгиланган бўлиб, асл ҳужжатнинг таркиби ҳисобланмайди.

CSS тугмачалари

Қуйидаги кўрсатламаларга риоя қилинса, услублар жадвалларидан фойдаланадиган саҳифаларнинг қуйи қисмига CSS тугмачаларини қўшишингизга бемалол рухсат берилади:

  1. Сиз фақат пастда рўйхатланган URL-лардан олинган тугмачалардан фойдаланишингиз мумкин
  2. W3C ҳомийлигини кўзда тутадиган ёки маҳсулотларингиз, хизматларингиз ва ё Интернет саҳифангизни реклама қиладиган мақсадларда тугмачалардан фойдаланиш тақиқланади.
  3. W3C, унинг аъзо ташкилотлари, хизматлари ва маҳсулотларини камситиш ёки аҳамиятсизлантириш мақсадларида тугмачалардан фойдаланиш тақиқланади
  4. Унинг логотипи http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons саҳифасига фаъол линк сифатида хизмат қилиши керак.
CSS http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/cssos
CSS томонидан яратилган http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/mwcos
CSS http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/cssom
Қуйидаги тугмачалар силсиласи қисман шаффоф тусда бўлиб, улар муҳитга "мувофиқлашрилган". Англадингизми? Уч тугмача пастда турли хил фон рангларида кўрсатилган (вақтинчалик BGCOLOR аломатидан фойдаланиб):
CSS CSS томонидан яратилган CSS
CSS CSS томонидан яратилган CSS
CSS CSS томонидан яратилган CSS
CSS CSS томонидан яратилган CSS
Юқоридаги URL-ларнинг тугмачалари (чапдан ўнгга) қуйидагилар: http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/cssts, http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/mwcts ва http://www.w3.org/Style/CSS/Buttons/csstm.
Тўғри CSS! Ушбу тугмачадан фойдаланиш саҳифанинг CSS услублар жадваллари текширилганлиги ва тўғри эканлигини билдиради. CSS текширувчиси саҳифасига ўтинг ва саҳифангизни текшириб кўринг: бу сизга логотипдан фойдаланишингиз мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини ва агар мумкин бўлса қандай фойдаланишни тушунтиради.

Логотип Verso [1997 йилга ўтинг] ва W3C ходимлари томонидан яратилган.

Ҳэикен Ли (Håkon Lie)